Izlash

Kengaytirilgan qidiruv

Hujjat nomi

Андижон шахар Бандликка кумаклашиш маркази биносини АТБ "Капиталбанк" балансига утказиш тугрисида

Hujjat turiFarmoyish
Hujjatni qabul qiluvchi tashkilotO'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi
Hujjat muallifiO’zbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi
Muhokama boshlanishi (sana)22.06.2017 10:34
Muhokama yakunlanishi (sana)07.07.2017 00:00
Hujjat ko'rinishiNHH loyihasi
Hujjatning joriy holatiMuhokama yakunlangan
Обоснования необходимости принятия проектаПротокол Кабинета Министров № 21/1-1337 от 09.06.2017 года
Kuchga kirgan rejalashtirilgan sana15.07.2017
Kelishuv uchun yuborilgan xatining raqami(not set)
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi bilan kelishish xatining tartib raqami va sanasi (not set)

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШИ

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Андижон вилояти Бандлик бош бошқармасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги ва “Капиталбанк” акциядорлик тижорат банкининг:

“Капиталбанк” акциядорлик тижорат банкининг Андижон шаҳар, А.Темур шох кўчаси, 39-уй манзилида жойлашган бўш турган 2 қаватли собиқ “Автосалон” биносини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Андижон вилоят Бандлик бош бошқармаси Андижон шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Андижон вилоят Бандлик бош бошқармаси Андижон шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказининг Андижон шаҳар А.Темур шох кўчаси, 24-уй манзилида жойлашган 4 қаватли биносини “Капиталбанк” акциядорлик тижорат банкига бериш;

Андижон шаҳар, А.Темур шох кўчаси, 39-уй манзилида жойлашган бўш турган 2 қаватли собиқ “Автосалон” биноси ҳамда Андижон шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказининг Андижон шаҳар А.Темур шох кўчаси, 24-уй манзилида жойлашган 4 қаватли бинонинг бозор баҳоси ўртасидаги фарқ “Капиталбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тўлаб берилиши тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда ушбу фармойишнинг 1-бандида кўрсатилган биноларни ўрнатилган тартибда бир хил баҳолаш стандартларига асосан баҳоланиши таъминлансин.

3. “Капиталбанк” акциядорлик тижорат банкининг мазкур фармойишнинг 1-бандида мувофиқ биноларни баҳолаш стандартларига асосан баҳоланиши билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига қоплаб бериши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Андижон вилоят Бандлик бош бошқармаси Андижон шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига берилаётган 2 қаватли собиқ “Автосалон” биносини ҳомийлик ёрдами сифатида таъмирлаб бериш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва “Капиталбанк” акциядорлик тижорат банки ушбу фармойишнинг 1 - бандида кўрсатилган биноларни топшириш ва қабул қилиш ишлари “Капиталбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан мазкур биноларнинг бозор баҳоси ўртасидаги фарқни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тўлиқ тўлаб берилгандан ва собиқ “Автосалон” биноси таъмирланганидан кейин амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур фармойишнинг 1 - бандида кўрсатилган биноларни бозор баҳоси ўртасидаги фарқ ҳисобига “Капиталбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан тўлаб бериладиган маблағлар Бандлик органлари учун намунавий лойиҳадаги маъмурий биноларни қурилиш ишларига сарфлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ўтказилишини таъминлансин.

6. Мазкур фармойишни бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.Қўчқоров зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов

Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 0
Yoqmadi: 0

Umumiy izohlar va ularga berilgan javoblar

Hech nima topilmadi
Menga yoqdi Menga yoqmadi
Yoqdi: 1
Yoqmadi: 0
Loyiha So`nggi tahrir

Tadbir nomiAmalga oshirish mexanizmiAmalga oshirish muddatiIjrochilar
Внесения для обсуждения в regulation.gov.uzВнесения для обсуждения в regulation.gov.uz22.06.2017Минтруд